Календарь

« »

Бизнинг сайтимизга хуш келибсиз

«Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент»
ижтимоий-сиёсий кундалик шаҳар газеталари

Муассис – Тошкент шаҳри ҳокимлиги 

«Тошкент оқшоми» – «Вечерний Ташкент» – бу газеталар Сиз учун мўлжалланган, дунёда, мамлакатимизда, ва у Сизга жонажон шаҳарингизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлишингизга ёрдам беради. Унда илм-фан, маданият, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисидаги энг тезкор ва холис маълумотлар, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг турли тармоқлари динамик ривожланиши, давлат сиёсатининг юритилиши тўғрисидаги таҳлилий мақолалар чоп этилади.

«Тадбиркорликка – кенг йўл», «Бозор ва истеъмолчи» рукнлари остида чоп этилаётган материаллар Сизни энг қулай бизнес-муҳит яратиш, шу жумладан, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича имтиёз ва афзалликлар бериш, ишбилармон кишилар учун кредит ресурслардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи бозор механизмларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништириб боради.

Соғлиқни сақлаш, экология соҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришлардан «Ҳар бир хонадонга – саломатлик», «Атроф-муҳитни асрайлик» рукнлари остида чоп этилаётган материаллардан батафсил маълумот олишинингиз мумкин.

Бундан 46 йил аввал ташкил топган «Тошкент оқшоми» – «Вечерний Ташкент» газеталари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, ислоҳотлар курсининг кечиши, давлат дастурларининг ижроси, пойтахт маҳаллаларининг иш тажрибаси, ўқув юртлари, маданий ҳаёти тўғрисидаги билимларини кенгайтиришда синалган ва ишончли манбага айланди.

Бизнинг газеталаримиз замондошларимизнинг энг юксак талабларига тўлиқ жавоб беради, айни пайтда уларга тезкор, холис ва ишончли маълумотларни етказиб беришга хизмат қилади.