Календарь

« »

ҲАКАМЛИК АВСТРАЛИЯЛИК РЕФЕРИГА ТОПШИРИЛДИ

Россияда 2018 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи, “А” гуруҳи баҳслари доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашувини австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ушбу ўйинни бошқариш учун бош ҳакам сифатида ФИФА томонидан Бенжамин Жон Уильямс тайинланган.

6 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда Уильямсга қанотларда ватандошлари Дэвид Уэлш ҳамда Натан Макдоналд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам австралиялик Жаред Жиллет, ҳакамлар назоратчиси сифатида Бирлашган Араб Амирликларидан Салим Саид Алсувайди тайинланган бўлса, учрашув комиссари — фалас­тинлик Жебрил Али.

Биласиз, Бенжамин Жон Уильямс кўп ҳолларда футболчиларимиз зарарига майдонда ҳуштак чалиши билан мухлислар ёдида қолган. 2015 йил Осиё кубогида Саудия Арабистонига қарши кечган муҳим беллашувда Виталий Денисов томонидан тўп учун курашда ўйин қоидаси бузилган деб тушунарсиз тарзда ўн бир метрлик нуқтани кўрсатган эди. Шунингдек, жорий мавсумда ҳам Осиё чемпионлар лигаси нимчорак бос­қич “Локомотив” – “Ал Ҳилол” ўйинида асоссиз пенальти белгилади. Мазкур ҳакамнинг бу сафар учрашувни имкон қадар адолатли бошқаришини кутиб қоламиз.

Ботир ХЎЖАЕВ

30. 08. 2016.