Календарь

« »

ЁШ ПАХТАКОРЧИЛАР ХОТИРА ТУРНИРИ ҒОЛИБИ

Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида футболга бўлган қизиқишни янада кучайтириш мақсадида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда пойтахтимизда 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида уюштирилган турнир терма жамоамизнинг собиқ устози, пахтакорчи Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланди.

12 та жамоа иштирок этган хотира турнирининг финалида “Пахтакор” ва “Бунёдкор” тарбияланувчилари бош соврин учун кураш олиб боришди. Якунда турнирга пухта тайёргарлик кўрган Олим Шокиров бош мураббийлигидаги ёш пахтакорчилар 4:0 ҳисобида зафар қучиб бош соврин билан тақдирланишди. Хотира турнирида энг яхши ярим ҳимоячи ҳамда энг яхши футболчи деб топилган ёш пахтакорчилар — Муҳриддин Фазлиддинов ҳамда Муҳаммадали Усмонов ҳам рағбатлантирилди.

Акбар ЙЎЛДОШЕВ

29. 08. 2016.