Календарь

« »

БЕЛЛАШУВНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ

Куни кеча бўлиб ўтган “Ал-Айн” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки учрашувида ўйиннинг энг яхши футболчиси аниқланди.

Дуранг ҳисобида якунланган ўйинда “Темирйўлчилар”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Тимур Кападзе Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан “Ал Айн” – “Локомотив” баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчисининг баҳс давомида майдон марказида тезкор ва тўғри фикрлаши, рақиб ҳужумларини осонлик билан бузиши ҳамда ўрта масофаларга аниқ тўп узатиши мутахассислар эътиборини жалб қилди.

Мирко Йелечич ҳамда Андрей Микляев шогирдларидан жавоб учрашувида ҳам мазмунли ўйин ҳамда ярим финал йўлланмасини кутиб қоламиз.

Ботир ХЎЖАЕВ

25. 08. 2016.