Календарь

« »

КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Кадрлар малакасини ошириш, уларни замон талаблари асосида қайта тайёрлаш, ушбу тизимни модернизациялаш бугунги кунда долзарб масалалар сирасига киради ва бунга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги фармойиши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 23 январдаги “2016 йилда ҳалқаро, республика миқёсида илмий ва илмий-техник анжуманларни ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ва институтнинг 2016 йил иш режасига киритилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида “Барқарор ривожланиш талабларидан келиб чиққан ҳолда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини модернизациялаш” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференция ишида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ЮНИСЕФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистонда касбий малакани ривожлантириш халқаро лойиҳаси, Немис халқ университетлари ассоциациясининг Ўзбекистондаги филиали, Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, E-line Информацион ресурслар ташкилоти, Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари (МҲД), жумладан, Россия, Украина Қозоғистон давлатларидан, Республикамизда мазкур соҳада илмий-тадқиқот олиб бораётган олий таълим муассасалари профессорлари, катта илмий ходим-тадқиқотчилар, малака ошириш марказлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ходимлари ҳамда амалиётчи педагоглар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Шўъбалар йиғилишида мавзу бўйича масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

(Ўз мухбиримиз)

14. 04. 2016.