Календарь

« »

БАНК САРМОЯЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРГА

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенгрок эътибор берилаётгани кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожида муҳим омил бўлмоқда.

Бу ислоҳотлар самарасини Ангрен шаҳри мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳукуматимиз томонидан “Ангрен махсус индустриал зонаси” ташкил этилгандан сўнг, тадбиркорлик субъектлари сезиларли даражада кўпайди.

Албатта, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг ўрни беқиёс. Биргина, “Ўзсаноатқурилишбанк” Ангрен филиалининг фаолияти асосида фикримизни давом эттирадиган бўлсак, банк жамоаси томонидан жорий йилнинг ўзида касб-ҳунар коллежи битирувчиларига жами 804 млн. сўм миқдорида кредит ажратилиб, бунинг натижасида 11 та янги иш ўрни ташкил қилинди.

— Корхонамиз томонидан паррандачилик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” Ангрен филиалининг 220 млн. сўмлик кредити асосида ишлаб чиқариш қувватини йиллик 360 млн. сўмга етказдик, — дейди “Ангрен асл парранда” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ю.Юлдошева.

Яна бир мисол.”Нозимахон-Нур” масъулияти чекланган жамияти банкнинг мазкур филиалидан 1 миллиард 200 млн сўмлик кредит олиб, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини ишга туширди. Натижада 20 та янги иш ўрни пайдо бўлди.

“Фарангиз Шоҳжаҳон Барака” МЧЖ ҳам “Ўзсаноатқурилишбанк” Ангрен филиалининг мижозларидан ҳисобланади. Яқинда корхона 150,0 млн. сўм кредит эвазига маиший хизмат кўрсатиш ва дам олиш мажмуасини қуриб фойдаланишга топширгани туфайли 10 киши иш билан таъминланди.

Корхона Ангрен шаҳрида бўлаётган ўзгаришлар, сайёҳлар оқимининг кўпайишини ҳисобга олиб, фаолиятини янада кенгайтириш режасини ишлаб чиқди ва банкдан 270 млн. сўм кредит олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирмоқда.

Ўйлаймизки, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Ангрен филиали бундан кейин ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни имкон қадар молиявий қўллаб-қувватлаб, уларнинг иш унумдорлигини оширишда ва ҳар томонлама ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб келаверади.

З.ШАРИФЖОНОВ

Хизматлар лицензияланган

08. 07. 2016.