Календарь

« »

Олмазор тумани ҳокимининг Қ А Р О Р И ОЛМАЗОР ТУМАНИДА 2018 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА МЕЛИОРАТИВ ТЕХНИКАНИ, МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИ, УСТАХОНАЛАР ВА СЕРВИС ПУНКТЛАРИНИНГ АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2017 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида ҳамда Тошкент шаҳар “DAVTEXNAZORAT” инспекциясининг 2017 йил 12 декабрдаги 463-сонли хатига илова “Олмазор туманида мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотларда фуқароларнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режа”сига асосан,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Олмазор туманида 2018 йилда мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотларда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага ва комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори М.Каримкуловага:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор деб юритилади) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборишни таъминлаш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режаси ва комиссия таркибини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма берилиши ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддатни белгилаш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган ҳолда туман ҳокимлигига маълумот бериш ишларини амалга ошириш топширилсин.

3. Бошқа туманларда фойдаланилаётган техника ушбу манзилдаги давлат инспектори томонидан техника доимий рўйхатдан ўтган давлат инспекторининг сўровномасига асосан техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин.

4. Мулкдорларга:

билдиришномани олгандан сўнг техник кўрик ўтказилишидан камида беш кун олдин техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисида далолатнома тўлдирилсин;

техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилсин.

5. “Тошкент шаҳар “DAVTEXNAZORAT” инспекцияси (С.Хаитов):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

6. Олмазор туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи (С.Саидов) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази” ДУКнинг Олмазор туман тармоқ администратори (О.Аманов):

Мазкур қарор “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида расмий эълон қилинсин ва www.olmazor.poytaxt.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ахунов зиммасига юклансин.

Олмазор тумани ҳокими

 А.Тухтаев

2018 йил 4 январь

 

Қарорнинг илова қисми билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг www.tashkent.uz сайти орқали танишиш мумкин.

09. 01. 2018.